"Қувноқлар ва зукколар - 2025" кўрик-танловининг навбатдаги саралаш беллашуви бўлиб ўтди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида ташкил этилган “Қувноқлар ва Зукколар - 2025” кўрик-танловининг саралаш босқичи – "Б" гуруҳи беллашуви бўлиб ўтди.
2025 йил 25 июль куни бўлиб ўтган кўрик танловда Маиший хўжалик хизматининг “AXO MIKS”, Уй-жойдан фойдаланиш хизмати ва Умумий овқатланиш цехининг бирлашган “4+1” ҳамда "ШГКМ Яшил макон" МЧЖнинг “GREEN AREA” жамоалари иштирок этиб, берилган мавзулар бўйича саҳна кўринишларида ўз билим ва маҳорати, саҳнадаги эркин ҳаракатлари, юмори ва ижодий салоҳиятларини тўлиқ намоён қилишди.
Беллашувлар “Қувноқлар ва Зукколар” танлови Низоми асосидаги учта шарт бўйича ўтказилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳолаб борилди.
Беллашув якунида эса энг юқори балл тўплаган "ШГКМ Яшил макон" МЧЖнинг “GREEN AREA” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, финал босқичига йўл олди.
“Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг саралаш босқичи "Б" гуруҳи беллашуви натижалари:
Танлов якунида барча жамоаларга “Шўртан газ кимё мажмуаси” маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Ушбу совғалар нафақат мукофот, балки ҳар бир иштирокчининг ижоди, меҳнати ва саъй-ҳаракатларига бўлган самимий миннатдорлик тимсоли сифатида тақдим этилди.