December 6, 2024

Шўртан газ кимё мажмуасида "Менинг Конституциям ва давлат тилим" мавзусида ДИКТАНТ танлови ўтказилди

"8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни" байрами муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида ҳужжатларни юритиш билан шуғулланувчи ходимлар ўртасида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида ДИКТАНТ танлови ўтказилди.

Мажмуа Ёшлар марказининг ўқув хонасида бўлиб ўтган диктант танлови ишчи-ходимлар ўртасида катта қизиқиш ва иштиёқ уйғотди.

Ҳакамлар хулосасига кўра бехато ёзиш ва ҳуснихатининг чиройлилигига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолибликни қўлга киритдилар:

  • Сафарова Дилобар Рустамовна - Девонхона хизмати ходимаси;
  • Худжақулова Шоҳида Бахтиёровна - Девонхона хизмати ходимаси;
  • Тураева Шоира Алланазаровна - Персонални бошқариш хизмати ходимаси.
Сафарова Дилобар Рустамовна - Девонхона хизмати ходимаси
Худжақулова Шоҳида Бахтиёровна - Девонхона хизмати ходимаси
Тураева Шоира Алланазаровна - Персонални бошқариш хизмати ходимаси

Танлов ғолиблари мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|