June 10

"Шўртан ГКМ" МЧЖга қарашли темир йўллар қайта таъмирланмоқда 

Жорий йилнинг апрель-май ойларида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ҳудудидаги темир йўллардаги 2 дона стрелкали ўтказгичларининг маънан эскирган ёғоч бруслари темир бетон брусларга алмаштирилди.

Мазкур жараён мажмуа Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизматнинг йўл хўжалиги мутахассислари ҳамда «Темирйўлинфратузилма» АЖ ходимлари томонидан ҳамкорликда амалга оширилди.

Таъмирлаш ишлари давомида узунлиги 2700 мм дан 5500 мм гача бўлган жами 224 дона темир бетон шпаллар ўрнатилди.

Темир бетон бруслар ёғоч брусларга нисбатан узоқ муддат хизмат қилиши ва механик юкламаларга юқори чидамлилиги, шунингдек, сақлаш учун харажатларнинг камлиги билан афзалдир.

Шу сабабдан мажмуа ҳудудидаги темир йўлларда ёғоч бруслар босқичма-босқич темир бетон брусларга алмаштириб борилмоқда.

Маълумот учун, стрелкали ўтказгичлар - темир йўл транспортида поездларни бир йўлдан бошқасига ўтказиш учун ҳамда йўлларни ўзаро боғловчи ва кесиштирувчи сифатида қўлланилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|