November 15, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖ Ёшлари томонидан "Яшил маконни бирга қурамиз" акцияси ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида завод ҳудуди ва атрофидаги яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида кузги мавсум учун ниҳол экиш тадбирларига старт берилган эди.

Айни кунларда мажмуада лойиҳа доирасида кузги мавсум учун белгиланган тадбирлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ёшлар иттифоқи "Шўртан газ кимё мажмуаси" бошланғич ташкилоти жамоаси томонидан ҳам ушбу хайрли ишларда ўз ҳиссаларини қўшиш ҳамда лойиҳада фаол иштирок этиш мақсадида, мажмуа атрофидаги ерларда "Яшил маконни бирга қурамиз" акцияси ўтказилди.

Тадбирда Ёшлар иттифоқи ШГКМ бошланғич ташкилотининг етакчилар кенгаши аъзолари, координаторлари ва бир гуруҳ фаол ёшлар иштирок етишди.

Тадбир доирасида, куз мавсумининг ўзида қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган 300 тупдан ошиқ бўлган манзарали дарахтлар экилди.

Экилган дарахтлар агротехник талаблар асосида мунтазам парвариш қилиниб, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади. Бу дарахтларнинг ўсиши, ривожланиши ва касалланмаслиги учун яхши шароитларни таъминлайди.

Шунингдек, ушбу экилган барча ниҳолларни суғоришда, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида томчилатиб суғориш тизимларидан фойдаланилади.

Албатта, бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашга ҳисса қўшишдан иборатдир.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|