June 2, 2023

ТEМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА АВТОМАТИКА ВА ТEЛEМEХАНИКА ҚУРИЛМАЛАРИНИ МИКРОПРОЦЕССОРЛИ МАРКАЗЛАШТИРИШ

Темир йўл транспортида, автоматика ва телемеханика қурилмалари -
ҳаракат таркиби хавфсизлигини таъминловчи асосий қурилмалардан ва тизимлардан бири ҳисобланади. Локомотив ва вагонларларнинг бошқаруви, уларнинг қайси темир йўл участкасини ёки секциясини банд қилиб турганлигига мос ҳолатда светофор ва стрелкаларнинг масофавий бошқаруви, вагонлар жамланмасининг қандай ҳолатда турганлигини назорат қилувчи, соз ёки носоз эканлигини аниқловчи ва бир қанча бошқа функцияларни қамраб олган тизим – бу электрон марказлаштириш (ЭМ) тизимиидир.

Ҳозирда ЭМ тизимларининг 3 та тури мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:
1. МПМ (микропроцессорли марказлаштириш);
2. МРМ (Реле – процессорли марказлаштириш);
3. ЭМ (Релели электрлаштирилган марказлаштириш).

Темир йўл автоматика ва телемеханика тизимларида энг кўп учрайдиган қурилмалар реле бўлиб, улар ёрдамида поездлар ҳаракатини автоматик бошқариш, тартибга солиш ва бошқариш жараёнлари амалга оширилади ҳамда поездлар ҳаракати хавфсизлиги таъминланади.

Ҳар қандай релени, айниқса темир йўл автоматикаси релесини энг муҳим кўрсаткичи бу унинг ишончлилиги ҳисобланади. Реле тизимларининг асосий камчилиги шундаки улар катта ҳажмли, электр энергиясини кўп талаб қилади, юқори материал сиғимли ҳамда станциялардаги технологик жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш тизимлари бошқарув қурилмалари билан боғланиши мураккабдир.

Электр марказлаштириш пулт таблоси

Электрон ва электромеханик қурилмаларнинг ўрнида келадиган микропроцессорли қурилмалар (МПҚ) Темир йўл автоматика ва телемеханика тизимлари эксплуатацион имкониятларининг ошишига катта имкониятлар беради.

Одатда МП қурилмалар кам сонли электрон компонентларни ўз ичига олади. Бу унинг олдингиларига қараганда янада юқори ишончлилиги, ҳажми кичиклиги ва оғирлиги камлигини таъминлайди.

Микропроцессорли марказлаштириш тизимини релели марказлаштириш тизимлари билан таққослаганда уларнинг афзалликлари қуйидагилар:
• ягона иш жойидан туриб кўпгина станция ва сурилувчи объектларни бошқариш имконияти;
• бир станциядаги процессор қурилмаларини сигналлаштириш, марказлаштириш, блоклаш (СМБ)нинг сурилувчи қурилмалари ва ҳаракат таркиби ҳолатини назорат қилиш ускуналари бошқарувини интеграциялаш имконияти;
• бошқариш ва назорат объектлари ҳамда марказлаштириш аппаратлари воситаларида ҳолатни диагностик назорати мавжудлиги;
• сезиларли даражадаги кам ҳажмли қурилиш-монтаж ишлари;
• назорат қилиш қурилмалари ва назорат қилинадиган объектлар ўртасида фақат мис симли кабеллар билан эмас, балки оптик толали кабеллар билан маълумотлар узатиш имконияти;

Бекат навбатчисининг автоматлаштирилган иш жойи

Дунё темир йўлларида биринчи МПМ тизимларини ишлатиш тажрибаси реле тизимларига нисбатан эксплуатацион ва техник фойдали эканлигини кўрсатди. Микроэлектроника ва микропросессор технологияларини тез суръатларда ривожланиши ва такомиллашиши натижасида, вақтлар ўтиши билан МПМ тизими станция автоматикасининг асосий тизимига айланади.

Ҳозирги кунда дунёнинг кўпгина темир йўлларида станцияларда поездлар ҳаракатини ташкил этиш учун жуда кўп микропроцессорли марказлаштириш тизимлари қўлланилади. Улардан энг кўп тарқалганлари «МПЦ-2», «МПЦ-МПК», «МПЦ-И», «МПЦ-Д», «Эбилоcк-950» ҳисобланади.

Микропроцессорли марказлаштириш - станциядаги стрелка, светофор ва бошқа объектларни бошқариш учун мўлжалланган ва бу иқтисодий жиҳатдан қулай электрон тизим ҳисобланади. У хавфсиз сигнализация технологияси соҳасида давом этаётган узоқ йиллик тадқиқотлар натижасида олинган кенг тажрибани инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Микропроцессорли марказлаштириш структуравий схемаси

МПМ асосий компонентлари қуйидагилар ҳисобланади:
- марказий қайта ишловчи тизим (МҚИТ) ёки марказий процессор (МП) бошқарув ва назорат тизимлари таъсирини яъни марказлаштириш мантиғини амалга оширади, микропроцессорли марказлаштиришга уланган рельс занжирлари ва барча релели тизимларнинг ҳолати ҳақидаги хабарни объект контроллери тизимлари ва реле контактлари орқали ўқилади.
- объект контроллери тизимлар (ОКТ) – ташқи қурилмалар (стрелка электрюритмасини, сигналларни, рельс занжирларини ва бошқа.) ни марказий процессор билан боғловчи интерфейс ҳисобланади.

Марказий қайта ишловчи тизим қуйидаиларни таъминлайди:
- бошқарув ва назорат тизимларидан келган сигналларни буйруқларга ўзгартириб стрелкалар, светофор ва бошқа қурилмаларга хавфсиз кўринишда етказиш;
- маршрутдаги объектларнинг қулфланиши;
- маршрутларни автоматик ва сунъий ажратиш.

МПМ таркибига қуйидагилар киради :
― бошқарув ва назорат аппаратлари (БН АИЖ, Э АИЖ ва бошқ);
― марказий қайта ишловчи тизим (марказий процессор МП);
― объект контроллери (ОК) ва алоқа концентратори (АК);
― ЭМ ташқи қурилмалари (бошқарув ва назорат объектлари);
― электр таъминот қурилмаси (ЭТҚ);

Микропроцессорли марказлаштириш процессорли хона ва электромеханикнинг автоматлаштирилган иш жойи
Электромеханикнинг автоматлаштирилган иш жойи
Микропроцессор шкафи

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Темир йўл транспорти қатнови ошган сари, замонавий автоматика ва телемеханика қурилмаларини ва тизимларини бошқаришда микропроцессорли бошқарув ва назорат тизимларига ва қурилмаларига эҳтиёж ортиб боради.

Микропроцессорли марказлаштириш – ташиш жараёнида ахборот технологияларини жорий этишда ва темир йўл транспортининг таркибий қисмларини бошқаришда бир қатор афзалликларга эга. Улар релели марказлаштиришдан фойдаланишда амалга ошириб бўлмайдиган ахборотни қабул қиладиган биринчи манба билан ўзаро қулай алоқа сифатида хизмат қилади ва юқори даражадаги бошқарув тизимлари ва уларни қўшимча созламаларсиз осон тарзда боғлашга имкон беради.

Ушбу мақола Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизмати Катта Марказлашган ҳимоя хабарчиси ва алоқа монтёри Мустафаев Миржалол томонидан интернетдаги малумотлар асосида ёзилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|