April 13, 2023

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Полимерга якуний ишлов бериш курилмасидаги GD-2301Х полимерни гранулага айлантирувчи аппаратининг пичоқлар жамланмаси янгисига алмаштирилди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг Полимерга якуний ишлов бериш қурилмасидаги GD – 2301X полимерни гранулага айлантирувчи аппаратининг пичоқлар жамланмаси янгисига алмаштирилди.

Полимерга якуний ишлов бериш қурилмаси 2001 йилда ишга туширилган бўлиб, қурилманинг лойиҳавий ишлаб чиқариш унумдорлиги йиллик 8000 соат, полиэтилен ишлаб чиқариш қуввати эса 125 минг тоннани ташкил этади.

Полимерга сўнги ишлов бериш қурилмасининг асосий вазифаси, паст босимли сепараторнинг иккинчи босқичидан келиб тушаётган иссиқ ва суюқ холдаги полиэтиленни экструзия усули ёрдамида, 3×3 мм катталикдаги қаттиқ гранулаларга айлантириб беришдан иборат.

Қурилманинг GD – 2301X полимерни гранулага айлантирувчи аппаратининг пичоқлар жамланмасини алмаштиришдан мақсад вақт ўтгани сайин пичоқлар ўтмаслашиб, полимерни яхши кеса олмай қолади ва гранулалар ўлчамида ўзгаришлар содир бўлади. Шу сабаб пичоқлар жамланмаси вақти-вақти билан янгисига алмаштирилиб, ўлчамлари талаб даражасидаги полиэтилен гранулалари ишлаб чиқарилади. Бу ўз навбатида ишлаб чиқаришдаги режадан ташқари тўхталишларни олдини олади.

Кесувчи-пичоқлар жамланмаси гранулятор валига ўрнатилган 16 та ўткир пичоқ (писка) дан ташкил топган бўлиб, ишлаб чиқарилган маркаларига қараб, тахминан 30-50 кун ичида 10 000 дан 20 000 тоннагача полимерни кесиб гранулага айлантиради.

Маълумот учун, ҳозирда Шўртан газ кимё мажмуасида фойдаланилаётган GD – 2301X полимерни гранулага айлантирувчи аппаратидаги пичоқлар жамланмаси, буюртма асосида “Технострой” МЧЖ корхонаси томонидан Хитой давлатидан олиб келинган.

Полимерлар ҳақида қизиқарли маълумотлар:

  • Дунёда пластик истеъмолининг йиллик ҳажмининг тенг ярими, полиэтилен ва полипропилен истеъмолига тўғри келади.
  • Барча полимер моддалар ўз макромолекулаларни тузилишига қараб, паст молекуляр органик моддаларга хос бўлган ҳамма реакцияларга кириша олади. Бундай реакциялар натижасида полимерларнинг хоссалари тубдан ўзгаради. Натижада бир тур полимерлардан, иккинчи тур полимерлар ҳосил қилишга имкон беради.
  • Полиэтилен маҳсулотлари ҳар қандай шароитда ҳам деярли чиримайди.
  • Гранулалашда бир грамм полимердан ўртача 40 дан 50 донагача гранула ҳосил бўлади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|