June 27
ЯНА БИР ЯНГИ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Аввал хабар берганимиздек, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда сўнги йилларда ишчи-ходимларга замонавий шарт-шароитлар яратиш мақсадида мажмуага қарашли бино-иншоотлар, маъмурий бинолар, овқатланиш масканлари босқичма-босқич қайта таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этиб бормоқда.
Жумладан, жорий йилнинг биринчи қисмида мажмуа Омборларни бошқариш хизматига қарашли маъмурий бино тўлиқ қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу замонавий кўринишга эга бўлган бинода хизмат хоналари, архив хона, маънавият хонаси ҳамда ёрдамчи хоналар мавжуд бўлиб, барчаси замонавий жиҳозлар билан жиҳозланди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби яратилган қулай шароитлар ишчи-ходимларни янада куч-ғайрат ва шижоат билан ишлашга ундайди.