"Шўртан ГКМ" МЧЖ объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлимида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қарашли "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ объектида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлимида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Мустақиллик — енг улуғ ва енг азиз неъмат" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, Қарши давлат университети профессори, Қашқадарё вилояти Кенгаши депутати М.Шаропова, "Шўртан ГКМ" МЧЖ объектида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими бошлиғи подполковник У.Жўраев, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти "Шўртан ГКМ" МЧЖ бўйича бош комплаенс инспектори А.Шарипов, "Шўртан ГКМ" МЧЖ Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро назорати хизмати бошлиғи Улуғбек Хонқулов ҳамда "Шўртан ГКМ" МЧЖ объектида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими шахсий таркиби иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар учрашув қатнашчиларини Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан самимий табриклагани ҳолда, буюк истиқлолимизнинг халқимиз, айниқса ёш авлод қалбида ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, айнан миллий мустақиллик эл-юрт учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келаётганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтдилар.
Бугун Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг сифат жиҳатдан янги босқичига қадам қўйди. Бу йўлда у жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришилмоқда. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига асос бўлувчи улкан ютуқлар қўлга киритилди. Шунга муносиб равишда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар ва модернизация жараёнини, жумладан қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича сиёсатни дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда - дейди тадбир меҳмони, Ўзбекистон Қаҳрамони М.Шаропова.
Шунингдек, тадбирда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти "Шўртан ГКМ" МЧЖ бўйича бош комплаенс инспектори А.Шарипов сўз олиб, учрашув мавзуси бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди ҳамда сўнги йилларда мамлакатимизда ҳар бир соҳани тубдан ривожлантириш ҳамда шаффоф ва адолатли муҳитни яратиш борасида бир қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилганлигини ва бундан кўзланган мақсад жамиятда содир бўладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, шунингдек коррупцияга қарши муросасиз курашишдан иборатлигини таъкидлаб ўтгани ҳолда коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда бу борада жорий йилда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берди.
Шунингдек, тадбир давомида мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча соҳалар ва тармоқларда эришилган ютуқ ва марралар, хусусан, Ҳарбий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига берилаётган имтиёз ва яратилган шароитлар, Қуролли кучларнинг янги қиёфаси аниқ ва таъсирчан мисоллар орқали кенг очиб берилди.
Тадбир сўнгида меҳмонимизга мажмуа маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда "Шўртан ГКМ" МЧЖ объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.