April 26

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг саралаш босқичи "С" гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди.

Ушбу беллашув, Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг "Energy", Ташқи сув таъминоти цехининг "Okean", GTL 220/35/10 кВ подстанция цехининг "Podstansiya" жамоалари ўртасида ўтказилди.

Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг "Energy" жамоаси
Ташқи сув таъминоти цехининг "Okean" жамоаси
GTL 220/35/10 кВ подстанция цехининг "Podstansiya" жамоаси

Уч раунд давом этган билимлар беллашуви натижасига кўра "Energy" жамоаси 5 балл билан беллашув ғолибига айланди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг саралаш "C" гуруҳи беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал беллашувда энг яхши иштирокчи деб топилган, "Okean" жамоаси азоси Руйиддинов Жамшидга мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар тўплами совға қилинди.

Тадбирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|