"Шўртан ГКМ" МЧЖнинг ягона локал тармоғи оптик толали кабелларга алмаштирилмоқда
Юқори технологик алоқа хизматлари бугунги кунда жамият иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг муваффақиятли ривожида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, юртимизда мазкур соҳани янада ривожлантириш борасида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Натижада эса аҳолининг сифатли алоқа ва интернет хизматига бўлган эҳтиёжи қондириляпти.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ҳам ягона локал тармоғи ишчи ҳолатини яхшилаш ҳамда интернетдан фойдаланиш тезлигини ошириш мақсадида мажмуа ҳудудидаги барча объектлардаги интернет кабеллари босқичма-босқич янги оптик толали кабелларга алмаштирилиб борилмоқда.
Жумладан, мажмуа Метрология хизмати ва Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш хизмати ходимлари томонидан Ички сув таъминоти цехига қарашли реагентлар биноси, насос станцияси ва хлорлаш биноларини локал тармоққа қамраб олиш, видеокузатув воситалари, интернет тармоғи ҳамда 1С:ERP тармоқларини иш сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу тадбирлар қаторидандир.
Шунингдек, мажмуа Метрология хизмати ходимлари томонидан мунтазам равишда корхонада мавжуд барча кузатув камералари ва линияларида ҳам профилактик текширувлар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.
Маълумот учун, оптик толали кабелларнинг афзаллиги шундаки мис алоқа кабели бир сонияда 2.5 мегабит маълумот узатса, оптик толали алоқа бир сонияда бир террабит ёки бир миллион мегабит маълумотни узатади. Яъни самарадорлик 500 минг маротабага ошади. Шунингдек, бугунги кунда интернетга боғланиш ҳамда локал тармоқлар ҳосил қилиш учун энг тезкор вариантлардан бири бу оптик толали кабел ҳисобланади.