April 13

"Шўртан ГКМ" МЧЖда модернизация қилинган қурилмаларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизими бўйича ўқув курси ташкил этилди

Маълумки, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда 2022 йилдан бошлаб кенг кўламли модернизация ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 2023 йилда амалга оширилган модернизация ишлари доирасида мажмуанинг узлуксиз иш режимини таъминлаб турувчи Буғ газ ҳаво билан таъминлаш цехига қарашли PА-6101АХ ва PА-6101BХ қозонхоналарнинг автоматлаштирилган бошқарув тизими тўлиқ модернизация қилинган эди.

Жорий йилда эса ушбу модернизация қилиш ишларининг чора-тадбирлари режасига кўра PА-6101АХ ва PА-6101BХ қозонхоналарнинг янгиланган автоматик бошқарув тизими бўйича мажмуанинг тегишли мутахассислари учун ўқув курслари ташкил этилди.

Дастлаб мажмуа Персонални бошқариш хизмати (HR), Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехи, СХ, СC, М ва АММ бошқармаси, Буғ газ ҳаво билан таъминлаш цехи ҳамкорлигида ўқув курслари режаларига кўра ўқув дастури ишлаб чиқилди.

Айни кунларда, мазкур ўқув дастури асосида мажмуа Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехининг малакали мутахассислари томонидан, Буғ газ ҳаво билан таъминлаш цехининг тегишли мутахассисларини ушбу автоматик тизимнинг янги лойиҳаси бўйича ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|