"Шўртан ГКМ" МЧЖ Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизматига умумий фойдаланадиган темир йўлларга чиқиши учун рухсатнома тақдим этилди
Жорий йилнинг 31 январь куни "Шўртан ГКМ" МЧЖ Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизмати ва Транспорт вазирлиги Қашқадарё ҳудудий бошқармаси назорати инспекцияси ҳамда Қарши минтақавий темир йўл узели техник ишлаб чиқариш бўлими ходимлари томонидан мажмуанинг тепловоз машинистлари, машинист ёрдамчилари ва поезд тузувчилари учун навбатдаги билимлар синови ташкил этилди.
Ўтказилган билимлар синови натижасида, мажмуа Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизмати ишчи-ходимларга РБУ-9 шаклдаги гувоҳнома (темир йўлдан техник фойдаланиш қоидалари, сигнализация йўриқномалари, поездлар ҳаракати бўйича йўриқномалар ва хавфсизлик қоидаларига мувофиқ синовдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) ва "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ тасарруфидаги ҳаракатланадиган таркибига (тепловозларига) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг умумий фойдаланиладиган темир йўлларига чиқиши учун рухсатнома тақдим этилди.