June 7, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖ: Ёш мутахассислар "Экотуризм"да иштирок этишди

30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геалогия ходимлари касаба уюшмаси томонидан Тошкент вилоятининг Номданак қишлоғида жойлашган "Rano Eco Village" сайёхлик масканида “Янги касаба уюшмаларида - ёшлар сиёсати“ мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ва "Экотуризм" ташкил этилди.

Мазкур семинар-тренингда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геалогия тармоқлари тизимида меҳнат қилаётган ёшлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, ёшларга оид давлат сиёсатинининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига кенг жалб этиш ҳамда ёшларда экологик маданиятни янада ривожлантириш кўзда тутилган.

Шунингдек, "Экотуризм" дастури асосида ЭКО ферма ва ЭКО йўлаклар бўйлаб ЭКО сайр ҳамда турли хил қизиқарли спорт мусобақалари ташкил этилди.

Ушбу ташкил этилган семинар-тренинг ва "Экотуризм" тадбирларида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг икки нафар иқтидорли ёш ходимлари Расулов Акбарали ва Жалилов Абдукаримбек фаол иштирок этишди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|