Шўртан газ кимё мажмуасининг интеграциялашган бошқарув тизими юқори баҳоланди
Аввал хабар берганимиздек, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Интеграциялашган бошқарув тизими бўйича “Management Certification” МЧЖ аудиторлари томонидан қайта сертификатлаш аудитидан ўтказилганди.
IAF аъзоси бўлган халқаро QMSCERT (Греция) сертификатлаш органи аудиторларининг тегишли тавсияси ҳамда аудит далиллари чуқур таҳлил қилинган ҳолда, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда интеграциялашган бошқарув тизими самарали йўлга қўйилганлиги ҳамда ISO 9001:2015, ISO 14001:2015, ISO 45001:2018 va ISO 50001:2018 халқаро стандартлари талабларига тўлиқ мослиги яна бир маротаба тасдиқланди.
Шу муносабат билан “Management Certification” МЧЖ раҳбари Рахимжон Хакимов мажмуага ташриф буюриб, корхона раҳбариятига Интеграциялашган бошқарув тизимининг ISO 9001:2015, ISO 14001:2015, ISO 45001:2018 ва ISO 50001:2018 халқаро стандартларига мослигини тасдиқловчи махсус платина сертификатларини тантанали равишда топширди.
Тадбир давомида “Management Certification” МЧЖ раҳбари Р.Хакимов сўз олиб, ҳозирги интеграциялашган бошқарув тизимининг аввалги сертификатлаш даврига нисбатан қарийб 70 фоизидан ортиғи такомиллаштирилганлиги ва барча халқаро талабларга мос равишда қайта таҳрирдан ўтказилганлигини ҳамда ушбу йўналишда фаолият олиб борган мутахассисларнинг юксак профессионал ёндашувини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Шўртан газ кимё мажмуаси келгусида ўз олдига қўйган истиқболли режаларини амалга ошириш йўлида юксак марраларни забт этишига тилакдошлигини билдирди.
Нутқининг якунида Р.Хакимов мажмуа раҳбариятига “Шўртан ГКМ” МЧЖ халқаро стандартлар талабларини бажаришда эришган алоҳида ютуқларини инобатга олиб, махсус “Сифат белгиси” рамзий белгисини топширди.