"Шўртан ГКМ" МЧЖда "Сайёрамиз соати" акцияси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан, юртимизда 25 март — “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция ўтказилди.
Жумладан, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ҳам ушбу кун муносабати билан "Сайёрамиз соати" акцияси ўтказилди. Акция дориасида мажмуа ишчи-ходимлари томонидан 25 март куни соат 12:00 дан 13:00 га қадар бўлган вақтда барча биноларда чироқлар, оргтехника воситалари, совитиш ва иситиш ускуналари тармоқдан тўлиқ узилди ва ходимлар ихтиёрий равишда кўчага чиқиб сайр қилишди.
Маълумот учун, ушбу ташаббус биринчи марта 2007 йилда Австралияда пайдо бўлган ва ҳозирда иқлим ўзгариши муаммоси ва табиий ресурсларни тежаш зарурлигига эътиборни кучайтиришга қаратилган глобал ҳаракатнинг бир қисмидир.