September 16

“Шўртан ГКМ” МЧЖда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ишчи гуруҳи томонидан “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда технологик жараёнлар ва технологик жиҳозларнинг 2025/2026 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси ҳолати ўрганилди.

Текширув жараёнида мажмуада белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида қатор ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Жумладан:

  • 4 та қозон жорий таъмирланди;
  • 7 та сиғим (резервуар) жорий таъмирланди;
  • 7 та трансформатор подстанцияси ва 3 та дизель электр станцияси тўлиқ текширилиб, ишга тайёр ҳолатга келтирилди;
  • 220 метр иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди;
  • 84 та сиғим (резервуар) техник кўрикдан ўтказилиб, тозалаш ишлари олиб борилди;
  • 6 та газ тақсимлаш пунктининг ҳолати текширилди.

Амалга оширилган ушбу ишлар мажмуада ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш, корхонанинг барқарор ишлаши ҳамда белгиланган режа асосида юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга хизмат қилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|