September 26, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖ Коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтказилди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ISО 37001:2016 "Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими" халқаро стандарти бўйича сертификатлаш аудитидан ўтказилди.

Аудит текшируви “ТUV AUSTRIA” (Австрия) компаниясининг Ўзбекистондаги расмий ҳамкори –“Central Asia Certification” аудиторлари томонидан амалга оширилди.

Тажрибали аудиторлар ва экспертлар гуруҳи ҳамда мажмуанинг тегишли хизмат раҳбар ходимлари ва мутахассислари билан ҳамкорликда корхонада амалга оширилаётган коррупция хавфларини бошқариш механизмлари ҳамда уларнинг очиқ ва шаффофлиги, ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини ўрганишди.

Ўрганишлар натижасида аудиторларнинг ижобий хулосаси асосида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ушбу халқаро стандарт бўйича сертификат олишга тавсия этилди.

Маълумот учун: ISO 37001:2016 халқаро стандарти “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” – коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш ва коррупция хавфини минималлаштиришга хизмат қилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|