"Шўртан ГКМ" МЧЖ Бошқарув аппаратида ўтаётган йилнинг 6 ойлик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2024 йилнинг 3 июль куни ўтаётган йилнинг 6 ойи мобайнида “Шўртан ГКМ” МЧЖнинг фаолияти натижалари, ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳолати, соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилган ишлар таҳлили ва октябрь ойида режалаштирилган таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари барқарорлигини доимий таъминлаш борасидаги масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Дастлаб, 2024 йилнинг ўтган 6 ойи давомида мажмуанинг ишлаб чиқариш фаолияти, иқтисодий соҳа, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва 2024 йилнинг 2-ярмида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокама этилди.
Маълумот учун, 2024 йил январь-июнь ойлари учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши таҳлили қуйидагича бўлди:
Хом-ашё гази – 2 млрд 196 млн м³ қабул қилинди, режа кўрсаткичи бажарилиши 101,4 фоизни ташкил этди (ўсиш суръати – 105%);
Тозаланган табиий газ – 1 млрд 856 млн м³ ишлаб чиқарилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 102,0 фоизни ташкил этди (ўсиш суръати – 106%);
Газ конденсати – 55,5 минг тонна ишлаб чиқарилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 113,7 фоизни ташкил этди (ўсиш суръати – 109%);
Суюлтирилган газ – 65,9 минг тонна ишлаб чиқарилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 113,0 фоизни ташкил этди (ўсиш суръати – 112%);
Олтингугурт – 734,8 тонна ишлаб чиқарилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 166, 6 фоизни ташкил этди (ўсиш суръати – 164%);
Полиэтилен – 71,775 минг тонна ишлаб чиқарилди, режа кўрсаткичи бажарилиши 104,3 фоизни ташкил этди (ўсиш суръати – 104%).
Шунингдек, жорий йил октябрь ойида режалаштирилган технологик қурилмаларни таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш, четдан жалб қилинадиган ва мажмуа мутахассисларининг шайлиги, махсус транспорт ва моддий-техник таъминот даражаси муҳокама қилинди. Ҳозирги кунга келиб, таъмирлаш ишларига боғлиқ харид жараёнларининг деярли 90 фоизи ижобий ечим топганлиги, шундан 47 фоиз моддий техник ресурслар эса мажмуа омборларига етиб келганлиги, сентябрь ойигача харид билан боғлиқ жараёнларни якунлаш чоралари кўриш белгилаб олинди.
Йиғилиш давомида 2024 йил 1-ярим йиллигида мажмуада меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишларни олдини олиш ҳамда соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашга доир ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, ўтказилган турли поғона текширувлари натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича маълумотлар таҳлили ўтказилди. Аниқланган камчиликларни ўз муддатида бартараф этиб бориш таъкидланди.
Ўтган 6 ой давомида меҳнат муносабатларига доир таҳлилий ва солиштирма маълумотлар ҳамда ўтган йил давомида ишчи-хизматчилардан келиб тушган мурожаатларнинг мазмуни, мурожаат этувчи ходимларнинг фаолият юритувчи меҳнат жамоалари кесимидаги таҳлили тақдим этилди.
Жамият таркибий бўлинмаларида барча йўналишларда олиб борилган тушунтириш ишлари ва давра суҳбатлари натижаларида ўтган йилда меҳнат муносабатлари бўйича кўрсаткичлар яхшиланганлиги ва мурожаатларнинг камайганлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилишда келгyсида амалга ошириладиган ишлар кенгайтирилган тартибда муҳокама этилиб, Бош директор томонидан барча масъулларга берилган чора-тадбирларни ўз вақтида ижросини таъминлаш борасида қуйидагича топшириқ ва кўрсатмалар берилди:
- Келгусида технологик қурилмаларни бир маромда узлуксиз ишлашини таъминлаш орқали йиллик ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича доимий назорат ўрнатиш;
- 2024 йил январь-июнь ойлари давомида турли сабабларга кўра мажмуа технологик қурилмаларида содир бўлган носозликларни чуқур таҳлил қилган ҳолда келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш бўйича барча зарурий чораларни кўриш;
- 2024 йил октябрь ойида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш, олиб борилаётган ишлар тўғрисида, таъмирлаш чора-тадбирининг ижро ҳолати бўйича ҳамда таъмирлаш ишларида зарур бўладиган эҳтиёт қисмлар, ускуна ва материалларни харид қилиш ҳолати юзасидан доимий равишда раҳбариятга таҳлилий ҳисоботларни тақдим этиш;
- Мажмуада 2024 йил 1 ярим йиллик давомида меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишларни олдини олиш ҳамда соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашга доир ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, ўтказилган турли поғона текширувлари натижасида аниқланган камчиликларни қурилиш ва харидга боғлиқ муаммоларини қисқа муддатда бартараф этиш чораларини кўриш;
- Мажмуанинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган энерготежамкорлик чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва раҳбариятга тақдим этиш. Бунда тегишли таркибий бўлинмалар билан келишилган ҳолда, иқтисодий ва самарадорлик кўрсаткичлари ижобий бўлган лойиҳалар амалга оширилишини назоратга олиш;
- Мажмуа объектларининг куз-қиш мавсумида талофатларсиз ишлаши бўйича тузилган барча чора-тадбирлар умумлаштирилган ҳолда кенг қамровли куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбир режасини қисқа муддатда қайта ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи баёнлари асосида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича мажмуа томонидан амалга оширилаётган топшириқларни бажарилишига доир ҳафталик таҳлилий маълумот киритиб бориш.