Янги ўқув йилида болажонларга қувонч улашилди
O‘zbekcha Ruscha
Узоқ давом этган ёзги таътилдан сўнг болажонларимиз орзиқиб кутган янги ўқув йили ҳам бошланди.
Фарзандларимизнинг бу кунни интиқлик билан кутиб олишларини кўрган биз катталар ҳам болалик дамларимизга қайтишни хоҳлаб қоламиз. Кимдир ҳали мактаб бошланмасданоқ янги кийим-бошини қайта-қайта кийиб улгурган, яна кимдир дўстларига ўқув қуролларини мақтанган, аллақачон сумкасини ортқилаб мактабга чоғланган қанча...
Афсуски, барча болажонлар ҳам янги ўқув йилини кутилганидек қувонч билан кутиб ололмайдилар. Аввал хабар берилганидек, "Ўзбекнефтгаз" АЖга Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги 5 та маҳалла бириктирилган бўлиб, ушбу ҳудуддаги ёшларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жамиятнинг волонтёрлик ҳаракати томонидан ушбу маҳаллалардаги муҳтож оилалар фарзадлари ҳам ўқишни аъло кайфиятда бошлаб олишлари учун ўқув қуроллари билан таъминлашда кўмаклашиш мақсад қилинди.
Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ходимлар саҳовати билан тўпланган маблағга 18 турдаги ўқув жиҳозидан иборат жамланма болажонларга ҳадя этилиб, уларга байрам кайфияти улашилди.