April 1, 2024

“Ўзбекнефтгаз” Очиқлик индексида “яшил” кўрсаткичда

O‘zbekcha Ruscha

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2023 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.

Иккинчи бор эълон қилинаётган мазкур Индексда жами 103 та (2022 йилда – 86 та) давлат идораси ва ташкилотлар фаолияти қамраб олинган. Индекс 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган.

Баҳолаш натижаларига кўра, 31 та идора ва ташкилот “яшил” (71-100 балл), 43 таси “сариқ” (55-71 балл) ва 29 таси “қизил” (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган.

Эътиборлиси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ натижалари аввалги йилга солиштирилганда ижобий ўзгаришда. 2022 йилда Жамият 63,7 бал билан 36 ўринни эгаллаган бўса, 2023 йилда 75,1 балл билан 23 ўринга кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, Коррупцияга қарши курашиш агенлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги бўйича рейтинг натижаларига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “яхши” деб топилиб, 42 та давлат ташкилоти рўйхатида бешинчи ўринни эгаллаган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook