February 21

Milliylik va qadriyatlar targ‘iboti

O‘zbekcha Ўзбекча

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан миллий либослар ва миллийлик тарғиботини ўз ичига олган "Миллий Тошкент" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳужжат билан пойтахтдаги давлат муассассалари ходимларига миллий либосларда юриш тавсия этилган.

Ушбу тадбир миллий қадриятларни асраш, уларни кенг тарғиб қилиш ҳамда авлодлар ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шу боис "Ўзбекнефтгаз"АЖ Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар жума куни миллий либослар челенжи ўтказилиши йўлга қўйилди.

Тадбирда Жамият ходимлари миллий либосларда қатнашиб, ўзларининг миллийликка бўлган эҳтиромларини намоён этмоқдалар.

Бундай челенжлар халқимиз маданияти ва миллий урф-одатларини асрашда муҳим аҳамият касб этади. Миллий либослар нафақат анъанавий кийим сифатида, балки халқимизнинг тарихи ва қадриятлари рамзи сифатида ҳам хизмат қилади.

Бу тадбирлар авлодлар ўртасидаги маданий меросни сақлаш ва келажакка етказишда ўзига хос ўрин тутади.

Информационная служба АО «Узбекнефтегаз»

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook