July 14, 2023

Технологик қурилмаларнинг ҳимоя ва блокировка бошқарув тизими янгиланмоқда

O‘zbekcha Ruscha

Айни пайтда Шўртан газ кимё мажмуасидаги технологик қурилмаларга Германиянинг "HIМах" – ҳимоя ва блокировка бошқарув тизимини ўрнатиш ишларига тайёргарлик олиб борилмоқда.

Мажмуага ўрнатиладиган янги тизим кучли киберхавфсизлик компоненти, дастурий таъминотнинг ноёб комбинацияси орқали барча асосий бошқарув тизимлар интеграциясини таъминлайди ҳамда бутун завод тармоғини носозликларга бардошли бошқариш имконини беради.

Мазкур тизимга техник хизмат кўрсатувчи бир гуруҳ ходимлар тажрибасини ошириш учун германиялик мутахассислар томонидан Дубай шаҳрида тренинг ташкил этилди.

Унда иштирок этган тингловчилар тизимни синовдан ўтказиш, қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш усули, жорий ёндашувлар ва қарорларни қабул қилиш алгоритмлари билан танишдилар.

Тренинг амалий машғулотлар, реал вазиятларни таҳлил қилиш, интерфаол ўйинлар, баҳс-мунозаралар, гуруҳ ва индивидуал ёндошувлар асосида олиб борилди.

Модернизация ишларининг якуний босқичи жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирлган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube