July 29

Раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

O‘zbekcha Ruscha

Анваров Жавоҳирбек Ғайратжон ўғли “Ўзбекнефтгаз” АЖ Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Анваров тайинловга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Кредитлар ва рейтинг агентликлари билан ишлаш департаменти бошлиғи вазифасида ишлаган.

Ўтаганов Шуҳрат Холмўминович Кредитлар ва рейтинг агентликлари билан ишлаш департаменти бошлиғи вазифасига тайинланди.

Ш.Ўтаганов шу кунга қадар, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Кредитлар ва рейтинг агентликлари билан ишлаш департаменти Кредит мажбуриятларини бошқариш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Худойберганов Аброржон Акбарович “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газни қайта ишлаш ва газкимё департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

А. Худойберганов меҳнат фаолияти давомида Жамият тасарруфидаги корхоналарда бошқарув пульт кузатувчиси, смена бошлиғи, бошқарма бошлиғи, бўлим бошлиғи, лойиҳаларни таҳлил қилиш гуруҳи раҳбари вазифаларида ишлаган. Шунингдек, Япония халқаро ҳамкорлик маркази “JICА”нинг гранти асосида Япония халқаро университетида “Бизнес бошқаруви магистри” (MBA) йўналиши бўйича таълим олган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook