Конларда метан эмиссияларини қисқартириш ишлари амалга оширилмоқда
Бугунги кунда техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланаётган бир пайтда экология, биохилма-хилликни асраш, табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммолар ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Муаммони бартараф этишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳам “Метан эмиссияларини қисқартириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ноябр ойида Швецариянинг “Vema S.A.” компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги “Кўкдумалоқ”, “Зеварда”, “Алан” ва “Помуқ” конларида метан эмиссияларини аниқлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди.
Хусусан, қурилмаларда узоқ йиллардан буён ишлатилиб келинаётган асбоб-ускуналарда тадқиқот-кузатувлари ўтказилиб, аниқланган метан эмиссиялари сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф қилиш бўйича таклиф ва хулосалар берилди.
Келгусида хорижий ҳамкорлар билан бирга Жамият тасарруфидаги барча ишлаб чиқариш корхоналарида метан эмиссияларини қисқартириш бўйича ишлар олиб борилиши режалаштирилган.