May 20, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Ёш мутахассислар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекистон нефть ва гази - OGU-2023” 25-халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 3-халқаро энергетика форуми - UEF-2023 доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда фаолият олиб борувчи ёш мутахассислар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ёшларни ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу мусобақада жами 35 та жамоа қатнашди, финалга 15 жамоа чиқди.

Иштирокчиларга ҳар бир савол учун 60 сониядан вақт ажратилди.

Интеллектуал ўйинни очиқ ва шаффоф ўтказиш учун бетараф назоратчилар танлаб олинди. Ўйин қоидаларига кўра, жамоалар баллари тўғри берилган жавобларга қараб ҳисоблаб чиқилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган ақл мусобақасида биринчиликни “Uz-Kor Gas Chemical” жамоаси қўлга киритди. 2-ўринни “Ўзбекнефтгаз” жамоаси, 3-ўринни эса “Шўртан газ кимё мажмуаси” жамоаси эгаллашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ғолиблар ноутбук, қўл телефонлари ва плашетлар билан тақдирланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|