АИ-80 русумли автобензиннинг нархи тўғрисида расмий ахборот
Бугунги кунда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги ҳамда “UNG Petro” МЧЖнинг АЁҚШларида АИ-80 русумли автобензиннинг чакана нархи 1 литр учун 6 050 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 декабрдаги “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-440-сон ва 2023 йил 23 февралдаги “Истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-80-сонли қарорлар асосида 2023 йил 1 мартдан 2023 йил 31 декабрга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставка қўлланилмоқда. Шундан келиб чиқиб, АИ-80 русумли автобензиннинг чакана нархлари 1 литр учун 6 050 сўм этиб белгиланган.
2024 йил 1 январь кунидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги ҳамда “UNG Petro” МЧЖнинг АЁҚШларида АИ-80 русумидаги автобензиннинг чакана нархи 1 литр учун 6 800 сўм этиб белгиланди.
Маълумот учун: импорт қилинадиган ва маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган автобензиннинг акциз солиқ ставкаси 1 тонна учун 303 минг сўм ва якуний истеъмолчига реализация қилинадиган автобензиннинг солиқ ставкаси 1 тонна учун 565 минг сўм ёки бир литр учун 425 сўм.