February 11

Корхоналарнинг операцион самарадорлик индексларида сезиларли яхшиланиш кузатилди

O‘zbekcha Ruscha

"Ўзбекнефтгаз" АЖда 2024 йил якунлари бўйича ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти самарадорлиги индекслари асосида таҳлиллар ўтказилди. Эришилган кўрсаткичлар ва уларни янада яхшилаш бўйича кейинги ҳаракатлар муҳокамасига бағишланган ишчи йиғилишлар ташкил этилди. Муҳокамаларда корхона раҳбарияти, бош мутахассислар, бўлимлар ва ишлаб чиқариш бўлинмалари бошлиқлари иштирок этди.

Кун тартибида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича эришилган натижалар муҳокама қилинди:

Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Шўртан газ кимё мажмуасида ўтказилган таҳлиллар асосий индексларда сезиларли яхшиланишни кўрсатди.

Жумладан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қайта ишлаш ҳажмининг 1 889 млн куб метрга ошиши натижасида ишлаб чиқариш самарадорлиги индекси 12,3 фоизга, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида нефт маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажми 75,4 минг тоннага кўпайиши ҳисобига самарадорлик индекси 3,7 фоизга, Шўртан газ кимё мажмуасида қайта ишлаш ҳажми 5,7 минг тоннага ошиши натижасида самарадорлик индекси 3,6 фоизга яхшиланди. Қайд этиш жоизки, мажмуада полиэтилен ва суюқ углеводородлар ишлаб чиқариш мос равишда 5,7 минг ва 10,6 минг тоннага кўпайди.

Шунингдек, қатор корхоналарда ишончлилик даражасининг ошиши ишлаб чиқаришдаги йўқотишларнинг камайишига олиб келди. Хусусан, Муборак ва Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида режадан ташқари тўхталишлар сони камайиши эвазига йўқотишлар мос равишда 25 326 минг метр куб ва 9 453 минг метр кубга қисқарди.

Айрим ишлаб чиқариш корхоналарида товар-моддий бойликлар (ТМБ) қолдиқлари даражаси ҳам яхшиланди. Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводида бир йилдан ортиқ муддат давомида сақланиб келаётган ТМБ ҳажми 2023 йилда 34,9 млрд сўмни ташкил этган бўлса, ушбу миқдор 2024 йилда 25,9 млрд сўмгача камайди. Шу билан бирга, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бир йилдан ортиқ сақланган ТМБ ҳажми 2023 йилга нисбатан 8,5 млрд сўмга камайди.

Энергия сиғимини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилгани натижасида Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида энергия самарадорлиги индекси яхшиланди. Натижада, ушбу корхоналарда 2023 йилга нисбатан энергия ресурслари сарфи мос равишда 1,73 кг ш.ё./минг метр куб ва 2,3 кг ш.ё./тоннага камайди.

Йиғилишларда корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди ва унга масъуллар тайинланди. Навбатдаги муҳокамаларни жорий йилнинг биринчи чораги якунида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook