August 8, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 652 та мурожаатга жавоб берилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2022 йилнинг январь-июль ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув аппаратига ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлилига кўра, жами 652 та мурожаат келиб тушган. Барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 594 таси (91%) жисмоний шахслардан, 58 таси (9%) эса юридик шахслардан келиб тушган.

Шулардан: • 312 таси (48%) электрон; • 255 таси (39%) ёзма; • 85 таси (13%) оғзаки мурожаатлардир.

Мурожаатларда кўтарилган масалаларга кўра, 185 таси (29%) ишга кириш, 106 таси (16%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 64 таси (10%) меҳнат муносабатлари, 42 таси (6%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари,
255 таси (39%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё вилоятидан 315 та (48%), Бухоро вилоятидан 73 та (11%), Сурхондарё вилоятидан 29 та (4%), Фарғона вилоятидан 26 та (4%), Самарқанд вилоятидан 23 та (3%) ва Тошкент шаҳрида яшовчи 62 нафар (10%) фуқародан келиб тушганлигини кўриш мумкин.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг Бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 652 та мурожаатдан,
140 таси қаноатлантирилган, 480 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 2 таси рад этилган, 30 таси иш жараёнида.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 194 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 185 таси ижроси таъминланди, 9 таси кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга 493 та онлайн маслаҳатлар берилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|