August 14, 2023

Махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғинларнинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулот режасига кўра, заводнинг Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехида углеводородларнинг кўп миқдорда сизиб чиқиши натижасида сиғимда шартли ёнғин содир бўлди.

Ёнғинни бартараф этиш учун фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимининг куч ва воситалари, шунингдек, объектнинг техник ходимлари йўналтирилди.

Фуқаро муҳофазаси хизмати, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди, тиббиёт бригадаси ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан шартли ёнғин тезкорлик билан ўчирилди, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ёнғинни масофадан ўчириш жараёнида “Hyundai КАV 66” русумли ихтисослаштирилган ўт ўчириш машинасидан фойдаланилди.

Тактик-махсус ўқув машғулотларида 218 нафар ходим иштирок этди ва 28та махсус техника жалб этилди.

Стратегик аҳамиятга эга объектда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар қўшма машғулотларни профессионал даражада намойиш этдилар. Ходимларнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тайёргарлиги юқори баҳоланди.

“Бухоро НҚИЗ” Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube