АИ-92 бензини арзонлаштирилган нарҳларда биржа савдоларига қўйилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳақидаги топшиғига мувофиқ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида АИ-92 бензини нархини босқичма-босқич пасайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ташаббус "Ўзбекнефтгаз"АЖнинг ёнилғи бозори барқарорлигини таъминлаш ва юқори октанли бензин маҳсулотларини кўпайтириш стратегясининг бир қисми ҳисобланади. Мазкур стратегия доирасида ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва таннархни камайтиришга йўналтирилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ, юқори октанли ёнилғи нархларини босқичма-босқич пасайтириш стратегиясини давом эттиради.
Маълумот учун, 2024 йил 18 октябрдан бошлаб нефт маҳсулотлари нархлари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи расмий сайтида эълон қилинди:
Бухоро НҚИЗ нархи: 11 538 428 сўм;
Нефть базаси нархи: 11 789 678 сўм.
Шунингдек, ушбу чора-тадбирлар натижасида бозорга ижобий таъсир кўрсатиш ва истеъмолчилар учун қулай нархларни таъминлаш кутилмоқда.