May 6

Пойтахтда “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2024” 26-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йилнинг 14-16 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуасида “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2024” 26-халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон энергетика ҳафталиги ўтказилади.

Ушбу тадбир ҳукумат ҳамда Энергетика вазирлиги кўмагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Iteca Exhibition” халқаро компанияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Унда "Энергетика, энергия тежамкорлиги, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари - Power Uzbekistan 2024" 17- халқаро кўргазмаси, 4-халқаро энергетика конференцияси, "Ўзбекистон миллий стратегиясига мувофиқ энергетика сиёсатини уйғунлаштириш" пленар сессияси, G2B ва B2B бизнес учрашувлари ҳамда "Youth Energy Congress" доирасидаги ижтимоий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Тадбирда Австрия, Озарбайжон, Беларус Республикаси, Белгия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Грузия, Дания, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Монако, Нидерландия, Бирлашган Араб Амирлиги, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, АҚШ, Туркия, Франция, Чехия, Швейцария, Япония каби 30 га яқин мамлакатдан 400 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этиши кўзда тутиляпти.

Ҳафталик доирасида "UNG-YOUTH MARATHON” ёшлар марафони, "Заковат" интеллектуал ўйини, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳақида нималарни биласиз?” мавзусида ўтказилган видео танлов, “Энг яхши стартаплар ва рационализаторлик таклифлари” танловлари ғолибларини тақдирлаш маросимлари, "Quvvat" 3Д анимацион мультсериалининг 2-мавсуми тақдимоти ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Online бейжни қўлга киритинг - https://bit.ly/OGU_uz_reg

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook