December 10

S&P Global Ratings «Ўзбекнефтгаз» АЖ кредит рейтингини «B+» даражасида «барқарор» прогноз билан тасдиқлади

O‘zbekcha Ruscha

2024 йил 9 декабрь – S&P Global Ratings агентлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг узоқ муддатли кредит рейтинги 'B+' даражасида тасдиқланишини ва прогнозни салбийдан барқарорга қайта кўриб чиқишини эълон қилди. Ушбу қарор компаниянинг ликвидликни бошқариш ва келгуси йилларда молиявий кўрсаткичларининг ижобий ўзгаришлари асосида қабул қилинди.

Агентлик ўз ҳисоботида прогнозни ўзгартишга сабаб бўлган бир қатор асосий омилларни таъкидлаган:

Ликвидликнинг яхшиланиши: Барқарор прогноз компаниянинг ликвидликни бошқаришдаги муваффақиятли саъй-ҳаракатларини акс эттиради. Хусусан, ҳукуматнинг қарзларни қайта молиялаштиришдаги ёрдами ликвидлик ва молиявий ресурслар етишмаслиги хавфини камайтирмоқда. Шунингдек, «Қарзни тўлашни тартибга солиш режаси» доирасидаги қарз ва молиявий мажбуриятларни реструктуризация қилиш қарз ва ликвидлик ҳолатини сезиларли даражада яхшилади.

EBITDA ва пул оқими ўсиши: 2024 йилда EBITDA кўрсаткичининг ошиши, 2025-2026 йилларда янада ўсиш кутилмоқда, бу газ тарифларининг ошиши ва қўшма корхоналардан олинадиган дивидендлар билан қўллаб-қувватланади. Шунингдек, GTL заводининг ишлаб чиқариш қувватларининг тўлиқ юкланиши компаниянинг молиявий натижаларини ижобий таъсир қилади.

Қарз юки ва сармоялар: 2024-2026 йилларда компания ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш ва газ конденсати ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун катта сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу сармоялар тарифларнинг ошиши билан биргаликда компаниянинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлашга ёрдам бериши кутилмоқда.

Агентлик, истиқболда «Ўзбекнефтгаз» АЖ рейтингини 'BB-' даражасига кўтариш учун компания ликвидлик ва молиявий натижаларни яхшилашни давом эттириши, EBITDA кўрсаткичини ошириши, самарали қарз бошқарувини амалга ошириши ва Ҳукумат томонидан қарзларни қайта молиялаштириш кўмаги заруриятини таъкидлайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook