Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти Операцион самарадорликни ошириш бўлимига менежер лавозимга малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблар:
• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: иқтисодиёт, нефт ва газ соҳаси, технология, муҳандислик, менежмент, бизнес йўналишларидан бири;
• тилларни билиш даражаси: ўзбек ва рус тиллари - мукаммал, инглиз тили (қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади);
• компьютер саводхонлиги: мукаммал фойдаланувчи (MS office);
• иш тажрибаси: нефт ва газ соҳасида камида 3 йил;
Мутахассисга қўйиладиган функционал мажбуриятлар:
• Операцион самарадорликни ошириш, харажатларни қисқартириш ва бизнес жараёнларини яхшилаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этиш;
• Трансформация ва операцион самарадорлик лойиҳаларининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
• Лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиш, эришилган натижалар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш;
• Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш;
• Амалдаги бизнес жараёнларини диагностика қилиш, камчиликлар, самарасиз жараёнлар ва ишлаб чиқариш йўқотишларини аниқлаш;
• Компанияда ўрнатилган стандартлар ва тартибларга риоя қилиш.
Номзодлар 2025 йил 28 февралга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳавола орқали тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.