September 11

11 нафар иқтидорли талабага “Ўзбекнефтгаз” АЖ стипендияси тайинланди

O‘zbekcha Ruscha

Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармонида Янги Ўзбекистонни барпо этишда билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш белгиланган.

Шу муносабат билан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиалидаги иқтидорли талабаларни рағбатлантириш, уларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилиш ҳамда интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш мақсадида Филиалнинг илмий кенгаши томонидан тавсия этилган 11 нафар талабага “Ўзбекнефтгаз” АЖ стипендияси тайинланди.

Бугун ушбу стипендияга лойиқ топилган талабаларга махсус Сертификатлар топширилди.

Маълумот ўрнида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ стипендияси Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ)нинг 1 баробарида белгиланган бўлиб, ўқув йилининг сентябрь ойидан ўқув йили якунига қадар ҳар ойда тўлаб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook