January 17

“Uzbekistan GTL” ходими “Эл-юрт умиди” жамғармаси грантини қўлга киритди

O‘zbekcha Ўзбекча

"Uzbekistan GTL" МЧЖ раҳбарияти томонидан ходимлар касбий ва шахсий ривожланиши учун барча имкониятлар яратилган бўлиб, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинади. Корхонада ишлаган ва айни вақтда Финландия, Япония, Австралия каби дунёнинг ривожланган давлатлари нуфузли олий ўқув юртларида ўқиётган ходимлар талайгина.

Заводнинг яна бир ходими, Орол Имомов Буюк Британиянинг "University of Strathclyde" университети магистратура босқичига “Эл-юрт умиди“ жамғармаси грантини қўлга киритди. У Муҳандислик бошқаруви (MSc Engineering Management) йўналиши бўйича янги билимларни ўрганиб, келгусида юртимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган илмли кадр бўлиб етишишига ишонамиз.

Маълумот учун, "University of Strathclyde" — Шотландиянинг Глазго шаҳрида жойлашган давлат тадқиқот университети бўлиб, 1796 йилда ташкил этилган. Мазкур олий ўқув юрти Times Higher Education томонидан икки маротаба "Йил университети" деб топилган ягона университетдир.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси О.Имомовни ушбу муваффақияти билан самимий муборакбод этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook