Франциянинг “Total Energies” компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Франциянинг “Total Energies” компанияси вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан музокара ўтказилди.
Дастлаб “Total Energies” вакиллари томонидан компания фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилиб, нефт мойлари, автобензин ва дизель маҳсулотлари хусусиятларини яхшилашда фойдаланиладиган қўндирмаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича таклифлар билдирилди.
Қайд этиш жоизки, Франция компаниясининг асосий фаолияти нефт ва газ қидириш, қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотишдан иборат бўлиб, дунёнинг турли мамлакатларида ўзининг ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғига эга.
Учрашувда ўзаро маълумот алмашиш ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан фикр билдирилди. Томонлар ўртасида ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш бўйича келишиб олинди.