October 29

Шўртан газ кимё мажмуаси Халқаро стандарт бўйича аудитдан ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йилнинг октябр ойида "Central Asia Certification" МЧЖнинг халқаро аудиторлари томонидан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда жорий қилинган Коррупцияга қарши курашишни бошқариш тизими “ISO 37001:2016” халқаро стандарти талабларига мослиги бўйича кузатув аудити ташкил этилди.

Кузатув давомида аудиторлар жамоаси томонидан мажмуада коррупцион хавфлар ва уларни бошқариш ва қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар назоратдан ўтказилди.

Аудит якунлари бўйича аудиторлар томонидан корхонада коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди ва бошқарув тизимининг фаолияти аъло даражада деб топилди.

Аудит якунида ўтказилган йиғилишда аудиторлар томонидан корхонада текширувлар давомида номувофиқликлар аниқланмагани алоҳида таъкидлаб ўтилди ҳамда мажмуага тақдим қилинган сертификатнинг амал қилиш муддати яна бир йилга узайтирилиши тасдиқланди.

Маълумот учун: ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” халқаро стандарти – коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратишга ва коррупция хавфини минималлаштиришга хизмат қилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook