September 23

Жамиятнинг асосий мақсадларидан бири корхона ва бошқармаларда энергия самарадорликни ошириш

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва Япониянинг “Yokogawa Electric Corporation” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Унда томонлар илғор технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган масалаларни муҳокама қилдилар.

Учрашувда муҳим мавзулардан бири “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларини энг сўнгги технологиялар билан таништириш мақсадида Японияда ўқитиш масаласи бўлди. Ўқув жараёнларини Япониянинг нефть ва газ лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш дастури - JCCP молиявий кўмаги асосида амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва заводларда “Yokogawa Electric Corporation” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бир қатор ускуналардан фойдаланилмоқда. Бу технологиялар ишлаб чиқариш жараёнларини тезкор назорат қилиш, жараёнларни автоматлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш имконини бермоқда.

Айни вақтда япон компанияси томонидан тақдим этилган таклифлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

Жамият ишлаб чиқариш қувватларининг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook