October 25

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаментининг қуйидаги 2 та лавозимга малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.

• Геология ишларини режалаштириш бўлими бош мутахассиси;
• Захиралар мониторинги бўлими бош мутахассиси;

Номзодларга қўйиладиган квалификация талаблар қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: нефт-газ геологияси ва геофизикаси;
• тилларни билиши: ўзбек, рус ва инглиз тиллари;
• компьютер саводхонлиги: ишончли компьютер фойдаланувчиси (Word, Excel, Power Point, Office, Petrel, TechLog, CorelDraw);
•Номзодлар нефт ва газ саноати, хусусан, геология, геофизика, бурения соҳаларида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши.

Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:

• Рақамли саводхонлик;
• Аналитик ва танқидий фикрлар;
• Муаммони самарали ҳал қилиш ва мулоқот қобилиятлари;
• Мослашувчанлик ва чидамлилик.

Номзодлар 2024 йил 1 ноябрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳаволага кириб тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook