May 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 18 нафар ходим “ЛУКОЙЛ” компаниясида малака ошириб қайтишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бугунги кунда углеводород хомашёларини қазиб олиш ҳажмини ошириш, нефть ва газ саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уни чуқур қайта ишлаш, экспортга йўналтириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотларни бажаришда бошқарув услубларини замонавийлаштириш, тизимдаги принцип ва ёндашувларни ўзгартиришда кадрлар малакасини ошириш муҳим талаблардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда ходимларнинг малакаси кўп йиллик тажрибага эга нефть ва газ соҳасида катта муваффақиятларга эришган хорижий йирик компанияларда оширилиши ташкил этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига янгилик олиб кириш, ишни самарали ташкил қилишнинг илғор услубларидан фойдаланишни жадаллаштириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Россия Федерациясининг “ЛУКОЙЛ” компанияси билан 2021-2022 йилларга мўлжалланган йўл харитаси тасдиқланган.

Ушбу йўл харита доирасида жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қилаётган 130 нафардан зиёд ходимлар “ЛУКОЙЛ” компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташи режалаштирилган.

Жорий йилнинг май ойида 18 нафар ходим “Газ қазиб чиқаришнинг замонавий усуллари” йўналиши бўйича “ЛУКОЙЛ – Западная Сибирь” МЧЖда ва “Юқори технологияли қудуқларни лойиҳалаштириш ва бурғилаш” йўналиши бўйича “Югранефтепром” МЧЖда малака ошириб қайтишди.

Июнь ойида яна 4 та йўналиш бўйича 40 нафар ходим ушбу компанияга стажировка учун жўнатилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|