Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Корпоратив муносабатлар департаментига қуйидаги 2 та лавозимга малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
- Корпоратив котиб хизматининг бош мутахассиси;
- Корпоратив муносабатлар бўлимининг бош мутахассиси.
Номзодларга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:
• маълумоти бўйича мутахассислиги: молия, корпоратив бошқарув, менежмент, иқтисод, юридик;
• тилларни билиши: ўзбек тили – оғзаки ва ёзма нутқ эркин, рус ва инглиз тилларини билиши устунлик беради;
• компьютер саводхонлиги: Ишончли компьютер фойдаланувчиси (Microsoft office: Еxcel, Word, Powerpoint);
• Молия, иқтисод, корпоратив бошқарув ва юридик соҳаларида камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиши (корпоратив бошқарув соҳасида чет эл тажрибасига эгалиги номзоднинг устун тарафи ҳисобланади).
Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:
• Корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозорига оид Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, жумладан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги Қонунларни билиши;
• Акциядорлар умумий йиғилишлари ва кузатув кенгаши мажлисларини ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш, шунингдек йиғилиш баённомаларини тузиш бўйича иш тажрибасига эга бўлиши;
• Қимматли қоғозлар бозорига оид Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, жумладан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунларни билиши;
• Қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва муомалада бўлишини амалга ошириш;
• Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган ахборотлар ва ҳисоботларни шакллантириш ва эълон қилиш;
• Корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари ва илғор тажрибалари жорий этиш;
• Нефт ва газ саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
• Аналитик фикрлашнинг юқори даражаси, масъулиятлилик, стрессга чидамлилик, пунктуал, жамоа билан ишлай олиш, кўп вазифали режимда ишлаш, натижага йўналтирилганлик, тизимли ва мослашувчан фикрлаш, иш тартибига қаратилган, юқори самарадорлик ва натижаларга мотивацияланганлиги;
- нефт ва газ соҳасида бошқарув тизими, хавфсизлик, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳит, саноат хавфсизлиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларининг талаб ва асослари;
Номзодлар 2024 йил 25 мартга қадар резюме/анкеталарини ушбу электрон манзилга юборишлари ёки ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари лозим: [email protected].
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.
Маълумот учун: "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи бошқарма, завод ва корхоналарда фаолият юритувчи юқоридаги талабларга мос келувчи номзодлар томонидан келиб тушган аризалар биринчи навбатда кўриб чиқилади.