June 3, 2023

“Ўзбекнефтгаз” АЖ турли веб-сайт ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фирибгарлар тузоғидан огоҳлантиради

O‘zbekcha Ruscha

Интернет тармоқларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан инвестиция киритиш орқали даромад олиш ҳақидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган, навбатдаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.

Ушбу хабарларда ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖга сармоя киритиш орқали, мўмай даромад топиш таклиф этилиб, ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар интернет фойдаланувчиларнинг телефон номер ва пластик карталаридан пул ечиб олишга уринишлари мумкин.

Ҳурматли интернет фойдаланувчилари “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг. Бундай маълумотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутлақо алоқаси йўқ ва бу ёлғондир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти билан боғлиқ расмий хабарлар билан фақат акциядорлик жамиятининг www.ung.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали танишишингиз мумкин.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ расмий ахборот ресурслари бўлмаган интернет тармоғида эълон қилинган ҳар қандай маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган йўқотишлар учун жавобгар эмаслиги ҳақида огоҳлантиради.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|