Ишлаб чиқаришда илм-фан имкониятлари кенгаймоқда
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Бухоро давлат техника университети вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ўртасида учрашув ўтказилиб, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Унда илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга интеграция қилиш, илғор технологияларни жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш ва қолдиқ маҳсулотларини қайта ишлаш каби йўналишлар асосий эътибор марказида бўлди.
Учрашув давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мазутидан янги маҳсулотлар олиш, GTL технологиялари ва иссиқлик алмашинув қурилмаларидаги чўкиндиларни самарали тозалаш бўйича қўшма тадқиқотларга келишиб олинди.
Университет мутахассислари заводда бўлиб, технологик ускуналар ва жараёнлар билан яқиндан танишишди, ишланмалардан намуналар олиниб, лаборатория тадқиқотларига киришилди.