July 25

6 ойда 5 минг 686 тонна саноат чиқиндиси сотилди

O‘zbekcha Ruscha

Дунё бўйлаб атроф-муҳит муҳофазаси меъёрлари тобора кучайиб бораётганлиги сабабли саноат чиқиндиларини утилизация қилиш муаммоси долзарб бўлиб бормоқда. Бугунги кунда чиқиндиларни ёқиб юбориш ёки чиқиндихоналарга жойлаштириш муаммони тўлиқ ҳал қила олмаяпти. Шу сабабли уларни иккиламчи мақсадларда қайта ишлаш бир вақтнинг ўзида ҳам экологик, ҳам иқтисодий самара бермоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг шу даврига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналар томонидан шартномалар асосида 5686,01 тонна саноат чиқиндиси 5501,54 миллион сўмга сотилди.

Натижада иқтисодий фойдадан ташқари атроф-муҳитга салбий таъсирнинг олди олинди ва саноат чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари камайтирилди.

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бошқа турдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи фойдаланишга сотиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook