April 13, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг I-чорагида нефтни қайта ишлаш заводларига 482,4 минг тонна углеводород хом ашёлари етказиб берилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларига 2023 йилнинг I-чорагида жами 482,4 минг тонна углеводород хом ашёлари етказиб берилиб, режага нисбатан 119 фоизга бажарилди.

Ўтган даврда Жамият тасарруфидаги корхоналар томонидан 293,2 минг тонна (режага нисбатан 102 фоиз) автобензин, 111,7 минг тонна (режага нисбатан 120 фоиз) дизель ёнилғилари ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, республика истеъмолчиларини автобензин маҳсулотига бўлган талабини қондириш мақсадида жорий йилнинг I-чораги якуни билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жами 68,0 минг тонна АИ-80 К-5 русумидаги автобензин импорт қилиниб, шундан 58,0 минг тоннаси истеъмолчиларга етказиб берилди.

Хусусан, жорий йилнинг I-чорагида 306,8 минг тонна миқдордаги автобензин биржа савдоларига жойлаштирилди, шундан 293,6 минг тоннаси истеъмолчилар томонидан сотиб олинди.

Республика истеъмолчиларини юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган Евро-4, 5, 6 русумидаги дизель ёнилғилари билан мунтазам таъминланиб келинмоқда, жумладан январь-март ойларида биржа савдоларига 225 минг тонна шу русумдаги дизель ёнилғилари жойлаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|