April 4, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг I чорагида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга суюлтирилган газ режага нисбатан ортиғи билан етказиб берилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш орқали суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Белгиланган режа кўрсаткичи бўйича жорий йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналари томонидан 164,4 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши белгиланган эди. Олиб борилган тизимли чора-тадбирлар натижасида амалда 180,173 минг тонна, режага нисбатан 109,6% (ўсиш суръати 102%) суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга эришилди.

Республика истеъмолчиларига 165,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 178,926 минг тонна, режага нисбатан 108,2% (ўсиш суръати 105,6%) ташкил этди.

Биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжларини таъминлаш учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖга суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида 162 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 163,263 минг тонна, режага нисбатан 100,8% (ўсиш сурати 105,5%) етказиб берилди.

2019-2023 йилларда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжи учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖга етказиб берилган суюлтирилган газ миқдорлари таҳлили билан қуйидаги диаграммада танишиш мумкин:

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан стандартлар талаблари асосидаги суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва истеъмолчиларга белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Завод ва корхоналарда ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газнинг кунлик ҳажми ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамда бошқа турдаги истеъмолчиларга биржа савдолари орқали юклаб бериш жараёнлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти ва Марказий ишлаб-чиқариш диспетчерлик департаменти томонидан 24 соат давомида рақамлаштирилган онлайн тизим орқали назорат қилиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|