“Uzbekistan GTL” заводида маҳаллий кимёвий реагент ўзлаштирилмоқда
Саноат корхоналарида импорт ўрнини босадиган маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш барқарор иқтисодий ўсишнинг кафолати экани амалда ўз исботини топмоқда. Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда “Uzbekistan GTL” заводида ҳам маҳаллий маҳсулот устидан солиштирма синов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилган силикагел кимёвий реагент завод трансформаторига юкланди. Трансформатор мой системасини намликдан қуритиш учун қўлланиладиган маҳсулот айни пайтга қадар Хитой Халқ Республикасидан келтирилар эди.
Таҳлил натижалари маҳсулотнинг физик-кимёвий ва фунционал хусусиятлари импорт реагентга мувофиқлигини тасдиқласа ҳамкорликнинг кейинги босқичлари расмийлаштирилади.
Импорт ўрнини босувчи маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш транспорт ҳаражатлари, божхона тўловлари, маҳсулотни арзон нархга сотиб олиш, шунингдек, етказиб бериш муддатини сезиларли даража қисқартириш имконини беради.