November 12

38 нафар ишсиз фуқаро касбга ўргатилиб, хорижга юборилди

O‘zbekcha Ruscha

Бугунги кунда мамлакатимизда профессионал таълим ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу соҳада халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш ва уларни хорижий корхоналарда иш билан таъминлашга қаратилган ташаббуслар кўплаб ижобий натижаларга олиб келмоқда. Бухоро нефт ва газ саноати коллежи ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Россиянинг “Газпром нефть” компанияси ўртасида имзоланган Меморандум доирасида Бухоро нефт ва газ саноати коллежи ва “ФракДжет-Волга” МЧЖ ўртасида таълим хизматлари кўрсатишга оид шартнома тузилди.

Мазкур лойиҳа доирасида 40 нафар ишсиз фуқаро учун коллежда ўқиш ташкил этилиб, шундан 38 нафарига сертификатлар топширилди.

Келишувга мувофиқ, ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган 38 нафар фуқаро “ФракДжет-Волга” МЧЖга ишга юборилди. Ўқиш, авиачипта ва яшаш харажатлари Россия компанияси томонидан амалга оширилади.

Бугунги кунда профессионал таълим соҳасидаги бу каби халқаро лойиҳалар мамлакатимизда бандликни таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва ёшларнинг профессионал малакасини ошириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Ҳамкор ташкилотларнинг эҳтиёжлари асосида бу борадаги ишлар давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook