March 6

Мутахассислар бош метрологларнинг йиллик йиғилишида иштирок этди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари МДҲ мамлакатларидаги нефтни қайта ишлаш ва нефт-кимё корхоналари бош метрологларининг йиллик йиғилишида қатнашди.

Асосий мақсад импорт ўрнини босувчи метрологик асбоб-ускуналар, технологик жараёнларни бошқариш тизимлари, бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш йўналишлари бўйича ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Унда нефт-газ, кабел, металлургия саноати, кимё технологиялари ва ёқилғи-энергетика компанияларининг 200 га яқин мутахассиси иштирок этди.

Метрология ускуналари ишлаб чиқарувчилар стендларида бош метрологларнинг маърузалари, тақдимотлари, шунингдек, “В2В” ва “B2G” форматидаги учрашувлар ташкил этилди.

Тадбир доирасида 50 дан ортиқ йирик компания бош метрологларининг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги долзарб вазифалари, натижалар ва истиқболларга оид маърузалари тингланди. Шунингдек, бу борада муваффақиятга эришган корхоналар қувватлари, технологиялари ва иш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар берувчи тақдимотлар намойиш этилди.

15 дан ортиқ компания билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, метрология ускуналарини импорт ўрнини босиш тажрибаси муҳокама қилинди.
Жамият вакиллари тадбир доирасида намойиш этилган экспозицияларни ўрганишди.

Йиғилиш якунида Бош метрологлар кенгаши билан соҳадаги мураккаб муаммоларни ҳал этиш бўйича тажриба алмашиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook