July 6, 2023

“J.P.Morgan” банки “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ликвидлик даражасини ижобий баҳолади

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва АҚШнинг “J.P.Morgan Chase” банки вакиллари ўртасида ҳамкорликнинг навбатдаги босқичларининг муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда дастлаб АҚШ банкининг молиявий кўрсаткичлари ва натижаларини акс эттирувчи корпоратив таҳлилий тақдимоти намойиш этилди. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар томонидан бугунги кунда капитал бозорда кузатилаётган молиявий муаммолар ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Учрашувда банк вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар учун савдони молиялаштириш ҳамда молиявий активлардаги хатарларни камайтириш бўйича ўз хизматларини таклиф этди.

Ҳамкорлар биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларга банк томонидан тақдим этилаётган молиявий инструментларнинг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Музокаралар якунида хорижий томон “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ликвидлик даражасини ижобий баҳолади ҳамда қўшма лойиҳаларни молиялаштириш борасидаги алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини қайд этди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube